Кунни 26 соатга узайтириш талаб қилинмоқда

Бу қизиқ

image

Норвегиянинг Вадсё шаҳри мэри Венче Педерсен бир суткани 24 соат эмас, 26 соат этиб белгилаш талаби билан Европа комиссиясига мурожаат қилди. Бу ҳақда кеча, 11 апрель куни мамлакатнинг NRK нашри хабар берди.

Венче Педерсен кунни икки соатга узайтириш бўйича ғалати режа ишлаб чиқиб, ўз минтақасини тарғиб қилишга қарор қилди. У Еврокомиссиядан мамлакат ҳукуматини минтақада 24 соат ўрнига 26 соатлик вақт зонасини ўрнатишни маъқуллаш мажбуриятини юклашни сўраган. 

Унинг фикрича, ушбу чора аҳолига ўз оилалари билан бўш вақтларини ўтказиш учун кўпроқ вақт бериш орқали маҳаллий қадриятларни мустаҳкамлайди, шунингдек, минтақага янги сайёҳлар ва янги аҳолини жалб қилади.

“Ғоянинг асл моҳияти шундаки, вақт қимматли манба бўлиб, у узоқ шимолда яшашни янада жозибадор қилади. Бу вақтни оила ва дўстлар билан кўпроқ вақт ўтказиш учун ишлатиш мумкин”, дейди Педерсен.

Қолаверса, мэр ўз мурожаатида Вадсё аҳолиси одамларга балиқ тутиш, ов қилиш, янги тилларни ўрганиш ёки яқинлар билан мулоқот қилиш каби машғулотлар орқали кўпроқ вақт ўтказиш имкониятини таклиф қилиб, ушбу ноёб ҳаёт тарзини нишонлаш ва тарғиб қилишга интилишини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мюнхен Техника Университети мутахассислари Ер сайёрасининг айланиши секинлашишга мойиллигини аниқлашганди. Шу сабабли, ҳозирда 24 соат бўлган сутка тахминан 200 миллион йилдан кейин 25 соатга узайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

бир сутка вақт Венче Педерсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made