“Лейтон”га гол киритган Ҳусанов қандай баҳоланди?
Спорт
−
08 Февраль
21056“Sofascore” нашри Англия кубоги 4-босқичидан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Лейтон Ориент” ўртасидаги баҳсдан сўнг футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди.
Нашрга кўра, учрашувда иштирок этган футболчилар орасида захирадан майдонга тушиб, муҳим голни урган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 7.8 баллга лойиқ кўрилди. “Шаҳарликлар” сафида дастлабки дақиқаларда фаол ҳаракат қилган вингер Жек Грилиш 8.5 балл билан энг юқори балл олган футболчига айланди. Ҳужум марказида ўйнаган Омар Мармуш эса 6.1 балга лойиқ кўрилди. Мезбонлар таркибида эса энг юқори баҳога дарвозабон Кили эгалик қилди.
У рақиблар тепган аниқ зарбаларнинг бир нечтасини қайтарди. Чап қанот ҳимоячиси Жаесми эса 6.2 балл олди. Маълумот ўрнида, Гвардиола шогирдлари навбатдаги баҳсни Тошкент вақти билан 12 февралга ўтар кечаси Чемпионлар лигаси доирасида “Реал Мадрид”га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин якунига етган ўйинда “Манчестер Сити” меҳмонда “Лейтон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан ўйинга қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 56-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.