“Ливерпуль” футболчиси терма жамоа чақирувини рад этди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси футболчиси Федерико Кьеза Италия терма жамоасининг чақирувини рад этди. Терма жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо бу хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда “Cadena SER” нашри хабар берди.


“Мен Кеза билан тез-тез гаплашаман. Ҳар бир инсоннинг қарорларини ва ҳаётдаги дуч келадиган муаммоларини ҳурмат қилишимиз керак. Мен у билан нимани муҳокама қилаётганимни биламан ва унинг фикрини ҳурмат қиламан. Бу Кьезанинг навбатдаги қарори. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, дейди Гаттузо.

Италиянинг 2021 йилги Европа чемпионатидаги ғалабасида муҳим роль ўйнаган Къеза 2022 йилда “Ювентус”да чап тиззасидаги хоч боғламидан жароҳат олиб, маълум муддат ўйинларда иштирок этолмайди. 2024 йилда “Ювентус” Кьезани таркибдан чиқариши ортидан футболчи “Ливерпуль” сафига бориб қўшилган эди.

Къеза Италия терма жамоасида охирги марта 2024 йилнинг июнь ойида Европа чемпионатида 1/8 финал босқичида майдонга тушган эди. Футболчи жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та  голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун гуруҳдаги охирги икки ўйинда йирик ғалаба қозониб, Норвегияни тўплар нисбати бўйича ортда қолдириши керак. Италия биринчи учрашувни жорий йилнинг 13 ноябрь куни Молдова пойтахти Кишинёвда,  иккинчи ўйинни эса Миланда Норвегияга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия “Ливерпуль” Женнаро Гаттузо Федерико Кьеза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг