Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради

Жамият

image

Аввалроқ, Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида Ўзбекистонда санъаткор ва бошловчилар ҳар бир тўй ёки концерт учун солиқ тўлаши назарда тутилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур лойиҳа ортидан Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради.

Лойиҳага мувофиқ, санъаткорлар, бошловчилар ҳамда концерт-томоша соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ижрочиларнинг тўй, юбилей, суннат тўйи, никоҳ маросимлари, ресторанлар ва бошқа тадбирлардаги ҳар бир чиқиши “бир хизмат – бир тўлов” тамойили асосида солиққа тортилиши назарда тутилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан солиқ тўлашда тенглик ва адолат тамойиллари таъминланиши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Хусусан, турли соҳаларда фаолият юритаётган фуқаролар, жумладан, кам ва ўрта даромадли ишчилар, хусусий тадбиркорлар, савдо ходимлари, ҳайдовчилар ҳамда қурилиш соҳаси вакиллари белгиланган тартибда солиқ тўлаб келаётгани қайд этилган ҳолда, нега концерт-томоша соҳасида фаолият юритаётган айрим шахслар учун алоҳида ёки фарқли ёндашув бўлиши керак, деган мазмундаги саволлар илгари сурилмоқда.

Маданият вазирлигига кўра, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан атрофлича кўриб чиқилган.

Маданият вазирлиги томонидан ҳужжат лойиҳасининг айрим бандлари юзасидан тегишли тартибда расмий эътирозлар киритилганига қарамасдан ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Бугунги кунда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун солиқ тўлаш тартиби амалдаги қонунчилик асосида белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига асосан мазкур тоифадаги шахслар учун даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган тартибда тўлаш механизми жорий этилган.

Ушбу тартибга асосан санъаткорлар ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўлаб келмоқда. Бугунги ҳисоб-китобларга кўра, ушбу миқдор 412 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, улар алоҳида йиллик даромадидан декларация асосида 12 фоиз миқдорида даромад солиғи ҳам тўлайди.

“Демак, амалдаги тартибга кўра, концерт-томоша соҳасида фаолият юритувчи шахслар солиқ тўлаш тизимидан ташқарида эмас. Улар учун қонуний солиқ механизми амалда мавжуд ва қўлланилмоқда. Шу нуқтаи назардан, бугунги муҳокамаларда айрим ҳолатларда учраётган “санъаткорлар умуман солиқ тўламайди” деган талқинлар ҳақиқатга тўлиқ мос келмайди”, дейилади вазирлик муносабатида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан вазирлик ва бошқа давлат органлари томонидан ташкил этилган давлат тадбирлари ҳамда бошқа тадбирларга жалб этиладиган ижодкорлар ва ижрочиларнинг хизмат ҳақлари, гонорарлари қонуний тартибда тўлаб берилиши бўйича ҳам аниқ механизмлар белгиланган. Бу эса соҳада шаффоф молиявий муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Шу муносабат билан Маданият вазирлиги томонидан қарор лойиҳасининг айрим бандларига енгилликлар киритиш, амалий қўллаш механизмларини қайта кўриб чиқиш, солиқ миқдорларини тоифалар кесимида адолатли белгилаш, соҳанинг турли иштирокчилари учун табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш ҳамда қатор нормаларни янада аниқлаштириш бўйича таклиф ва эътирозлар билдирилган.

“Вазирлик ушбу масалада жамоатчилик фикри, ижодкорлар ва соҳа вакилларининг таклифлари муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Чунки қабул қилинадиган ҳар қандай қарор, аввало, қонунийлик, адолат ва амалий самарадорлик тамойилларига асосланиши керак. Маданият вазирлиги мазкур лойиҳа юзасидан муҳокамаларда конструктив ёндашув тарафдори эканини маълум қилади. Вазирликнинг асосий мақсади бир томондан, соҳада шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, иккинчи томондан эса, ижодкорлар фаолияти учун барқарор, адолатли ва амалий жиҳатдан мақбул шарт-шароитларни сақлаб қолишдан иборат”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Бир хизмат – бир тўлов” тамойили доирасидаги солиқ миқдори санъаткорнинг рейтинги ва хизмат кўрсатилган жойга боғлиқ бўлиб, базавий ҳисоблаш миқдори билан ўлчанади:


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Маданият вазирлиги санъаткор Концерт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг