Манзил колониядан қочган педофил 3-синф қизни зўрлади

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар тарқалди. 

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. суднинг 2018 йилдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони эса умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган. У 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг ажрими билан манзил колонияга ўтказилган. 

Тошкет вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, мазкур шахс жорий йилнинг 16 октябрь куни қочиб кетган ва шу куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 119 моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Шахс шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофазаси қилувчи органлар томонидан процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 октябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти зўрлаш Оҳангарон педофил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг