Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
09 Декабрь 2825 1 дақиқа
Илёсбек Умрзоқов Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Илёсбек Ўринбой ўғли Умрзоқов 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали (кундузги), 2022 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь