Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
11 Декабрь 1237 2 дақиқа
Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 14 фоиз даражасида – ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банк бошқарувининг бугун, 11 декабрдаги йиғилиши якунлари:
- Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган.
- Инфляция пасайишда давом этмоқда: ноябрда умумий инфляция йиллик – 7,5 фоиз, базавий инфляция – 6,3 фоиз.
- 2025 йил якунига инфляция прогнози 7,3 фоизга пасайтирилган.
- 2026 йил инфляция прогнози 6,5 фоиз атрофида.
- Иқтисодий ўсиш юқори: йил якуни бўйича 7–7,5 фоиз кутилмоқда.
- Таклиф омиллари бўйича хатарлар сақланмоқда (озиқ-овқат таклифи, транспорт нархлари ва тартибга солинадиган нархлар индексацияси).
Инфляция ва инфляцион кутилмалар пасайиши фонида реал фоиз ставкалари юқори бўлиб, миллий валютада жамғармалар ўсмоқда.
Молиявий инклюзивлик ошиши сабабли чакана кредитлаш юқори суръатда давом этмоқда ва бу келгусида инфляцион босимни кучайтириши мумкин.
Пул-кредит шароитлари инфляциянинг пасайиш траекториясига эришиш мақсадида қатъий даражада сақланади; заруратга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026 йил 28 январь кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 14 фоиз даражасида – ўзгаришсиз қолдирганди.