Марказий Осиёдаги энг қашшоқ давлат маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Тожикистон Марказий Осиёдаги энг камбағал давлат деб топилди. Бу ҳақда “Global Finance” нашри томонидан эълон қилинган дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида келтирилган. 

Эътиборлиси Афғонистон ушбу рўйхатга киритилмаган. Ўзбекистон рўйхатдаги 190 давлат ичида 67- ўринда кўрсатилган. Ўзбекистоннинг ЯИМ кўрсаткичи йилига киши бошига 10,9 минг долларни ташкил этган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон 43-ўрин (5,8 минг доллар), Қирғизистон 48-ўрин (6,8 минг доллар), Туркманистон 101-ўрин (19,7 минг доллар), Қозоғистон 128-ўринда (34,5 минг доллар) қайд этилган.

Бундан ташқари, рейтингнинг энг юқори поғонасидан Жанубий Судан (450), Бурунди (916), Марказий Африка Республикаси (1,123) жой олган.

Қайд этилишича, дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари фуқаролик урушлари, этник ва динлараро низолардан азият чекмоқда. COVID-19, ўсиб бораётган инфляция ва Украинадаги уруш уларнинг аҳволини янада оғирлаштиряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатдаги ўртача иш ҳақи асосида мобиль интернет мавжудлигини баҳоловчи Мобиль маълумотларнинг арзонлиги индексида (Mobile Data Affordability Index) Ўзбекистон 179 давлат орасида 43-ўринни эгаллаганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қашшоқ давлат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар