Март бутун дунё бўйлаб энг иссиқ ой бўлди

Бу қизиқ

image

2024 йил март ойи бутун дунё бўйлаб рекорд даражадаги энг иссиқ март бўлди. Бу ҳақда Европа иқлим хизмати Copernicus ҳисоботида айтилади.

Copernicus маълумотларига кўра, февраль ойида сайёра юзасида ўртача ҳарорат 14,14 даражани ташкил этди. Бу 1991 йилдан 2020 йилгача март ойидаги ўртача кўрсаткичдан 0,73 даражага юқори.

Охирги 12 ой давомида (2023 йил апрелидан 2024 йилнинг мартигача) глобал ўртача ҳарорат ҳам рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичдир. Бу 1850-1900 йиллардаги саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,58 даража юқори эди.

“2024 йилнинг март ойида ҳаво ҳарорати ва океан юзаси ҳарорати бўйича қатор иқлим рекордлари давом этмоқда. Кейинги исишни тўхтатиш учун иссиқхона газлари чиқиндиларини тез камайтириш талаб этилади”, дейди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.

Европадан ташқари Шимолий Америка, Гренландия, Россиянинг шарқий қисмида, Марказий Америкада, Жанубий Американинг бир қисмида, Африканинг кўплаб қисмларида, Австралия жанубида ва Антарктиданинг айрим қисмларида ўртача ҳароратдан юқори ҳарорат қайд этилган.

Шундай қилиб, март ойидаги ўртача глобал денгиз юзаси ҳарорати 21,07 даражага этди. Бу тарихдаги энг юқори ойлик кўрсаткичдир. Ўтган ой Антарктидадаги денгиз музлари даражаси ўртача кўрсаткичдан 20 фоиз паст эди.

Маълумот учун, 2024 йил январь ва февраль ойлари ҳам жаҳон тарихидаги энг иссиқ ойлар сифатида тан олинган.

Олимларнинг фикрича, жорий йил 2023 йилдаги рекорд даражадаги иссиқдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made