Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 

Жамият

image

Жорий йилнинг март ойида ҳаво ҳарорати  тез кўтарила бошлайди: ўртача ҳаво ҳарорати февралга нисбатан 5-6 даража, шимолда эса 7-8 даража юқори бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9 даражани, жанубда 10-11 даражани ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари -0/-5 даражадан 5-10 даражагача, кундуз кунлари 5-10 даражадан 17-22 даражагача, жанубда 20-25 даражагача кескин ўзгариб туриши кутилмоқда.

Шунингдек, Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши прогноз қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made