Машҳур қозоқ актёри Мурат Бисембин вафот этди
Маданият-санъат
−
09 Январь 8139 1 дақиқа
Қозоғистонлик машҳур актёр Мурат Бисембин кеча, 8 январь куни 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
2024 йилнинг кузида Бисембинга ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилган. 2025 йил декабрь ойида актёр инсульт билан шифохонага ётқизилган, шундан сўнг у шифокорлар назорати остида бўлган.
Мурат Бисембин 1972 йил 11 октябрда Қизилўрдада туғилган. У қишлоқ хўжалиги муҳандис-механиги маълумотини олган, кейинчалик Олма-отадаги Санъат академиясини тамомлаган.
“Рекетчи” фильмидаги Руслан роли унга кенг шуҳрат келтирган. Ўзбекистонлик томошабинлар ҳам уни айнан ушбу фильмдаги роли орқали танийди.
Актёр жами 18 та қозоқ фильмида суратга тушган. Улардан энг машҳурлари “Даст кўтариш”, “Пушти қуён ҳақида эртак”, “Ака ёки никоҳ-2”, “13 клиник”.
Live
Барчаси