“Maxam-Chirchiq” фаолияти вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Maxam-Chirchiq” корхонаси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан “Maxam-Chirchiq” АЖ фаолиятида текшириш ўтказилган. Натижада 11 та ҳолатда камчилик аниқланган. 

Жумладан, чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрий ҳужжат талабига жавоб бермаслиги, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилаётгани, кимёвий моддалар белгиланган ҳудудда жойлаштирилмагани, сув таркибидаги кимёвий моддаларнинг ортиқча чиқарилаётгани, компенсация тўловлари ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмагани натижасида амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмагани аниқланган.

Шу боис Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси судга ариза билан мурожаат қилиб, “Maxam-Chirchiq” АЖнинг фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг кеча, 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан “Maxam-Chirchiq” АЖнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атмосферага зарар етказаётган 18 та объект фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

корхона Maxam-Chirchiq

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг