Меҳрибон она ёки совуқ ҳисоб-китоб? Китоб ортидаги қонли сир фош бўлди
Олам
−
21 Февраль 11481 2 дақиқа
Юта штатида уч фарзандли она Кори Ричинс эри вафотидан бир йил ўтиб, болаларга ота йўқотиш дардини енгишга ёрдам берадиган китоб ёзди. “Are You With Me? – Сен мен биланмисан?” номли китоб маҳаллий телеканалларда тарғиб қилинди, муаллиф эса меҳрибон она сифатида эътироф этилди. Таасуфки, орадан бир неча ҳафта ўтиб, у эрини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда APP хабар берди.
Қайд этилишича, 35 ёшли Ричинсга нисбатан оғирлаштирилган қотиллик, суиқасдга уриниш, қалбаки ҳужжат тайёрлаш, ипотека ва суғурта фирибгарлиги каби ўнлаб айбловлар қўйилган. У барча айбларни рад этмоқда. Суд жараёни тез орада бошланади ва бир ой давом этиши кутилмоқда.
Прокурорлар версиясига кўра, Ричинс 2022 йил март ойида эри Эрик Ричинсга фентанил аралаштирилган коктейль ичириб, уни заҳарлаган. Тергов материаллари қайд этишича, унинг қонидан ўлимга олиб келадиган меъёрдан беш баравар юқори доза аниқланган. Айбловчилар молиявий қийинчиликлар ва бошқа эркак билан муносабат унинг эҳтимолий мотиви бўлганини таъкидламоқда.
Ҳужжатларда яна бир даъво бор: Валентин кунида ҳам у эрини заҳарлашга уринган бўлиши мумкин. Эри ўша куни сендвичдан бир тишлаб, ҳушидан кетгани ва хотини уни заҳарлашга уринганини дўстларига айтган.
Ишда асосий гувоҳ сифатида уй хизматчиси Кармен Лаубер кўрсатилмоқда. У Ричинсга фентанил таблеткалари берганини айтган, аммо ҳимоя томони унинг кўрсатмаларига шубҳа билдирмоқда.
Молиявий масала ҳам марказда: терговга кўра, Ричинс эри номига қарийб 2 миллион долларлик ҳаёт суғуртаси расмийлаштирган, катта қарзларга ботган ва ипотека ҳужжатларини қалбакилаштирган.
Бир пайтлар “дардни енгиш” ҳақида китоб ёзган аёл энди ўзи оғир айбловлар марказида. Суд ҳайъати унинг кейинги тақдирини тез орада эълон қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 55 ёшли аёл ичкиликка муккасидан кетган эрини ўлдирганликда айбланиб, 12 йилга қамалган эди.
Live
Барчаси