Мессининг Ҳиндистондаги ҳайкали бузилади

Спорт

image

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг Ҳиндистондаги 21 метрлик ҳайкалини бузиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар берди. 

“Аргентиналик футбол афсонасининг ҳайкали хавфли деб топилди. Биз ҳайкалнинг шамолда тебранишини пайқадик”, дейди Ғарбий Бенгал ассамблеяси аъзоси Шарадват Мухержи.

Ҳайкал текширувдан ўтказилгандан сўнг, ишчилар уни қалин кабеллар билан маҳкамлаб, одамлар ва транспорт воситалари учун хавфсиз масофани таъминлаш мақсадида тўсиқлар ўрнатган. Расмийлар энди ёдгорлик учун янги жойни қидирмоқда.

Месси 2025 йил декабрида ўтказилган тақдимот маросимига масофадан туриб ўз ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этганди. Кейинчалик у ташрифи давомида Ҳиндистоннинг тўртта шаҳрида бўлгани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Месси Ҳиндистон ташрифи чоғида Болливуднинг машҳур актёри Шоҳруххон билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Лионель Месси “Интер Майами”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг