“Милан” футболчиси жиддий жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди

Спорт

image

Кеча, 22 февраль куни “Милан” жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик Италия А Серияси 26-тури доирасидаги “Парма”га қарши учрашувида  жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “sky Sport” хабар берди.

30 ёшли англиялик футболчи учрашувнинг 10 дақиқасида рақиб дарвозабони Эдоардо Корви билан тўқнашув оқибатида жиддий жароҳат олганди ва оқибатда юзи қонга беланганди. Тиббиёт ходимлари майдонда тезкор ёрдам кўрсатиб, уни бўйни ва боши боғланган ҳолда замбилда олиб кетди. Маълумотларга кўра, футболчи ҳозирда шифохонага ётқизилган.

Манбага кўра, Лофтус-Чикка тишлар синиши ташхиси қўйилган, шунингдек шифокорлар мия травматик шикастланиши эҳтимолини ҳам текширмоқда. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Лофтус-Чик 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг жамоаси эса ҳозирда А Серия турнир жадвалида 54 очко жамғарган ҳолда 2-поғонани эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат “Милан” Рубен Лофтус-Чик “Парма”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг