Миллий гвардия академиясида 17 нафар курсант қизамиққа чалинди. Қозоғистонда!

Олам

image

Қозоғистон шимолидаги Петропавловск шаҳридаги Миллий гвардия академиясида 17 нафар курсант қизамиқ касаллигига чалинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиният маълум қилган. 

Дастлаб Шимолий Қозоғистон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси қизамиқ билан боғлиқ 29 та ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берган. Вазир эса бу маълумотни рад этган. 

“29 нафари шубҳа билан ётқизилган, шундан 17 нафарида тасдиқланган. Ҳозир респиратор вирусли инфекцияларнинг эпидемия мавсуми, турли инфекциялар, жумладан, грипп, парагрипп юқяпти. Қолганларга бошқа ташхис қўйилган”, дейди Ажар Гиният. 

Вазирнинг сўзларига кўра, 16 киши аллақачон тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Бир киши тиббий бўлимда даволанмоқда. Шу билан бирга, академияда карантин жорий этилмаган. 

“Бир нафари ҳозирда тиббиёт бўлимида даволанмоқда. Қолганлари аллақачон соғайиб кетган. Асосан, эмланганлар ёки бир марта касал бўлганлар умрбод иммунитетга эга. Ким касал бўлмаган бўлса, демак аввал бу хасталикни бошдан кечирган”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиниятнинг айни вақтда қизамиқ билан касалланган 30 нафар боланинг аҳволи оғир, шундан 15 нафари бир ёшгача бўлган болалар эканини айтганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда 17 мингдан ортиқ қизамиқ касаллиги қайд этилган, уларнинг 82 фоиздан ортиғи болаларда, жумладан, 83 фоизи эмланмаган болаларда учрайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made