Мирзиёев Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Жамият

image

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 апрель куни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев кеча, 18 апрель куни Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши муҳим экани қайд этилди.

"Шу мақсадда қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва Бош вазирларнинг учрашувларини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарур. Товар айирбошлашни ошириш, чегараолди савдони ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш, автомобилсозлик, энергетика, электротехника, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш устувор вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди", дейилади хабарда.

Шунингдек, икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 апрель куни Шавкат Мирзиёев Тожикистонга борган, у ерда мамлакат Президенти Имомали Раҳмон билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ўзбекистон Қоҳир Расулзода

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made