Мирзиёев Тожикистонга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасига таяниб, “Asia-Plus” нашри хабар берди.

Билдирилишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Элчихонанинг таъкидлашича, ташриф доирасида 17-20 апрель кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Манба бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Тожикистонга Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг