Саида Мирзиёевага ўринбосарликдан кетган Умарова ректор бўлди
Жамият
−
17 Февраль 27220 1 дақиқа
Ҳилола Умарова Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида сўз боради.
Маълум қилинишича, Ҳилола Ўктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ҳилола Ўктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Илҳом Тоҳирович Сирожев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
2025 йилнинг 14 июль куни 3 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Ҳилола Умарова эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль