Наманганда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Чуст туманида қалбаки 10 минг долларни сотаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қалбаки пулларни ясаш ва сотиш билан шуғулланган трансмиллий гуруҳ фаолиятини тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Чуст

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг