NASA Ойга роботлаштирилган қўниш модулларини юбормоқчи
Олам
−
27 Май 755 1 дақиқа
АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) Ойга роботлаштирилган қўниш модулларини юбормоқчи. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа АҚШнинг Ойда база ташкил этиш режалари доирасида ишлаб чиқилган.
ВВС хабарига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг “Blue Origin” космик компанияси ушбу аппаратларни яратиш учун танлаб олинган бир нечта компаниялардан бири ҳисобланади.
АҚШ Президент Дональд Трамп 2028 йилда ўз лавозимини тарк этгунига қадар америкаликларни Ойга қайтармоқчи. NASA инсонларни Ойга қайтариш борасида Хитой билан рақобатлашмоқда, “бу эса космик агентлик янги космик пойгада ғолиб бўлиб кўриниш учун босим остида эканлигини англатади”.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Хитой Халқ Республикаси ўзининг “Шэньчжоу-23” космик кемасини учириб, фазогирлар экипажини Хитойнинг “Тяньгун” орбитал станциясига юборганди.
Бундан аввал АҚШ 2032 йилга бориб Ойнинг жанубий қутбида ядро ва қуёш энергияси билан ишлайдиган доимий база қуриш дастурини эълон қилган эди.
Live
Барчаси