Навоийда мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
28 Апрель 6874 1 дақиқа
Навоий вилоятининг Кармана туманида мактаб ўқувчиси бошқариб кетаётган автомобиль йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 22 апрель куни соат 21:00 лар атрофида туманнинг Малик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Cobalt автомобили ичида 22-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси бўлган. Машина бошқаруви йўқотилиши оқибатида у йўлдан ташқарига чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 9-синф ўқувчиси шифохонада вафот этган. 11-синф ўқувчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 16 ёшли йигит содир қилган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳаётдан кўз юмганди.
Live
Барчаси