Навоийда ўз уйини нарколаборатория қилган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида 26 ёшли фуқаро ўз уйида нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2000 йилда туғилган маҳаллий фуқаро тўхтатилиб текширилган ҳамда ундан 8 та ампулада “гашиш” мойи ва 10 дона фольга қоғозга ўралган “гашиш” моддаси олинди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, нарколаборатория ташкил қилганлиги маълум бўлган. Ушбу манзилдан 34 дона изолента билан ўралган “гашиш”, 63 та ампулада 88 грамм “гашиш” мойи ва 2 та шприцда 25 миллиграмм “гашиш” мойи, шунингдек, 640 грамм “гашиш” мойи ва 2 грамм қўлбола усулда тайёрланган гашиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш учун ишлатиладиган изолента, тарози, ампула, шприц ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ака-укалардан 4 килограмм 463 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий гашиш нарколаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг