Назарбоев кимга овоз берди?

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 9 июнь куни Қозоғистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Жорий йил март ойида кутилмаганда вазифасидан истеъфо берган собиқ Президент, айни вақтдаги Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам сайловда овоз берди.

Назарбоев ўз номи билан аталган Нур-Султон шаҳридаги 58-сайлов участкасига ташриф буюрди ва овоз берди. 

Назарбоев овоз беришга оила аъзолари билан эмас, якка ташриф буюргани айтилмоқда. 

Қозоғистон бўйлаб 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари ташкил этилган. Марказий сайлов комиссиясига кўра, сайловларда 11 947 995 киши қатнашади. Соат 14:00 га қадар сайловчиларнинг 51,8 фоизи овоз беришга улгирди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Президент сайлови

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг