Нетаньяху Рафаҳга ҳужумдан нимани мақсад қилганини айтди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида қуруқликдаги ҳарбий операцияни ўтказишидан иккита асосий мақсад кўзланган. Бу гаровдаги исроилликларни қайтариш ва ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш. Бу ҳақда яҳудий давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

“Биз ўғирлаб кетилганларнинг аввалги озод қилиниши чоғида фақат ҲАМАСга ҳарбий босим уларнинг қайтиши учун зарурий шарт эканини исботлаганмиз,”, деган Нетаньяху.

Унинг сўзларига кўра, Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг назорати “ҲАМАСнинг ҳарбий ва бошқарув салоҳиятига путур етказиш йўлидаги жуда муҳим қадамдир”. Нетаньяху Исроил аскарларига “вазифани аъло даражада бажаргани” учун миннатдорлик, охирги кунларда ҳалок бўлганларнинг оилаларига эса ҳамдардлик билдирди. 

Шунингдек, Исроил Бош вазири ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш параметрларига рози бўлишини Рафаҳдаги ҳарбий операцияни бузишга уриниш, деб таъкидлади. 

“Исроил фуқароларимиз хавфсизлиги ва давлатимиз келажагига таҳдид соладиган таклифни қабул қила олмайди”, деган Нетаньяху.

У Қоҳирада бўлиб ўтган тинчлик музокараларида Исроил делегациясига гаровга олинганларни озод қилиш ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни талаб қилишни буюрди.

Айни вақтда Қоҳирада тинчлик музокаралари қайта бошланган. Ҳужум арафасида ҲАМАС Қатар ва Миср таклиф қилган сулҳ параметрларига рози бўлди. Келишувнинг биринчи босқичида юзлаб фаластинлик асирларнинг озод этилиши ва ЦАХАЛнинг Ғазо секторидан қисман олиб чиқилиши эвазига 33 маҳбуснинг Исроилга топширилиши, иккинчи босқичда қолган барча тирик маҳбусларнинг озод этилиши кўзда тутилган. Асирларни алмашиш ва сулҳ шартномасини тузишнинг учинчи босқичида исроиллик гаровга олинганларнинг қолган жасадларини топшириш, блокадани олиб ташлаш ва Фаластин анклавини тиклаш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 май куни Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлаган эди.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Нетаньяху Ғазо ҲАМАС Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made