Неймар Бразилия йиғинига шахсий вертолётида борди (видео)
Спорт
−
28 Май 2891 1 дақиқа
“Сантос” ҳужумчиси Неймар Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида йиғин ўтказаётган Бразилия терма жамоаси машғулот базасига шахсий вертолётида ташриф буюрди. Бу ҳақда UOL нашри хабар берди.
Бразилиялик футболчи машғулот базасига шахсий вертолётида ташриф буюргандан сўнг терма жамоа қароргоҳига борган ва у ерда бош мураббий Карло Анчелотти ҳамда жамоадошлари билан илиқ кўришган.
Аввалроқ, Неймар жароҳат олгани ва бу жароҳат жиддий экани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) 34 ёшли ҳужумчининг соғлиғи ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигидан норози эканини маълум қилди.
Тахминларга кўра, Неймарнинг Жаҳон чемпионати олдидан Панама (31 май) ва Миср (5 июнь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этолмайди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоаси Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади. Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 79 та гол урган.

Live
Барчаси