Ноқонуний пойгалар учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Жамият

image

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва унда иштирок этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Вазирликка кўра, бугунги кунда йўлларда ноқонуний ташкил этилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигига, аҳолининг осойишталигига жиддий хавф солиб, инсон ўлимигача бўлган ўта салбий оқибатларга олиб келмоқда. 

Бу эса, аҳолининг, шу жумладан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳақли эътирозлари ва хавотирларига сабаб бўлмоқда.

“Шуни инобатга олиб, Адлия вазирлиги йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этиш оқибатида вужудга келаётган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритган”, дейилади хабарда. 

Қўшимча қилинишича, мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 17 февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишишга чиқарилган бўлиб, белгиланган тартибда келишилганидан сўнг, жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тунги вақтда пойга уюштириш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноий Адлия вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг