Ноқонуний ёқиб юборилган дала майдонларининг ҳажми очиқланди

3-саҳифа

image

Жорий йил июнь ойининг бугунги кунига қадар Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида 5350 гектар майдон ноқунуний тарзда ёқиб юборилган. Бу ҳақда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги “Uzcosmos” хабар берди. 

Космик таҳлиллар ҳудулар кесимида қуйидагича тақсимланган: 

  • Тошкент вилоятида 27 та ҳолат 413,5 гектар;
  • Сирдарё вилоятида 32 та ҳолат 341,9 гектар;
  • Жиззах вилоятида 7 та ҳолат 74,9 гектар;
  • Бухоро вилоятида 16 та ҳолат 96,3 гектар;
  • Андижон вилоятида 248 та ҳолат 2345,7 гектар;
  • Фарғона вилоятида 13 та ҳолат 66,2 гектар;
  • Наманган вилоятида 3 та ҳолат 36,7 гектар;
  • Сурхондарё вилоятида 253 та ҳолат 1823 гектар;
  • Хоразм вилоятида 31 та ҳолат 99,5 гектар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 та ҳолат 52 гектар.  

Мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.

Маълумот учун, бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни тез ва арзон йўл билан йўқ қилиб юборишга бўлган ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача жарималар қўлланилишига сабаб бўлади. Зарар миқдори катта бўлган тақдирда ҳаттоки жиноий жавогарликкача олиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Uzcosmos”, Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги далаларда сомон ёқаётганлар кузатилаётгани ва улар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzcosmos

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг