Номзодлар турнири. Синдоров Накамурани ҳам мағлуб қилди

Спорт

image

Бугун, 3 апрель куни Кипрнинг Пафос шаҳрида Номзодлар турнирининг 5-тури бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров америкалик Ҳикару Накамура билан баҳслашди.
 
Ўзбекистонлик гроссмейстер айнди дамдаги дунёнинг иккинчи рақамли шахматчисини қора доналар билан мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Айни дамда Жавоҳир Синдоров беш имкониятдан 4,5 очко жамғариб, етакчиликни давом эттирмоқда. Шунингдек, у мазкур ғалаба эвазига жаҳон рейтингида бешинчи ўринга кўтарилди.

Маълумот учун, мусобақа жами 14 турдан иборат бўлиб, 15 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Синдоров турнирнинг илк турида россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этди. Иккинчи турда эса у Германиялик Маттиас Блубаум билан дуранг қайд этган бўлса, учинчи турда турнир фаворитларидан бири ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанадҳани таслим қилди. 4-турда америкалик Фабиано Каруанага тўқнаш келган ўзбекистонлик шахматчи яна ишончли ҳаракат қилди ва ғалабали юришини давом эттирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура Номзодлар турнири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг