Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Россиянинг Киров шаҳрида одам савдосида гумонланиб, давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

ИИВ Бош бошқармаси ходимлари Бухоро шаҳридаги ҳамкасбларидан Россияда яшириниб юрган 2003 йилда туғилган шахс ҳақида маълумот олган. Мазкур шахс Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича сиртдан ҳибсга олинган.

Россия полицияси йигитни топиб, ҳибсга олди. Гумонланувчининг тан олишича, у "бир қизни сотгани" учун қидирувга берилган. Маълумотларга кўра, эркак Ўзбекистонга  экстрадиция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Амур вилояти Свободненский туманида полиция ходимлари 1993 йилда туғилган ўзбекистонлик эркакни қўлга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия одам савдоси Киров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made