ОКМК: Янги металлургия мажмуаси барпо этилмоқда

Бизнес

image

Ҳозирги вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган дунёдаги энг йирик лойиҳалардан бири 3-Мисни бойитиш фабрикаси ишга тушганда йилига 1 млн тонна мис концентрати ишлаб чиқилади. Ушбу концентратдан мис ва бошқа қимматбаҳо металларни ажратиб олиш, улардан турли хил қотишма ҳамда соф металлар ишлаб чиқариш учун янги металлургия объектларини барпо этиш зарур.

Янги металлургия мажмуасини қуриш учун мисни эритиш ва конвертерлаш бўйича энг илғор ва етакчи технологиялар ўрганиб чиқилди.

Комбинат томонидан танлаб олинган технологиянинг мис концентратидан мисни ажратиб олиш даражаси 98,4 фоизни ташкил этади.

Энг муҳими, янги қуриладиган металлургия мажмуаси атроф-муҳитга мутлақо зарарсиз, барча технологик жараёнлар тўлиқ ёпиқ бўлиб, юзага келиши мумкин бўлган зарарли шароитлар минимал даражада (зарарли газларни ушлаб қолиш 99,2-99,7%) бўлиши белгиланган.

Янги металлургия мажмуасида йилига 300 минг тонна мис ва 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқарилади. Сульфат кислотаси кимё, уран саноати, янги саноат корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга замин яратади.

Мис ишлаб чиқариш қувватларини оширилиши эса, ўз навбатида, мис хомашёсини Республиканинг ўзида қайта ишлаб, юқори қўшимча қийматга эга янги турдаги мис маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Бундан ташқари, мис концентратлари таркибидан олинган олтин ва кумуш республика олтин-валюта захираларини кўпайишига, заргарлик саноати корхоналарининг ривожланишига хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ушбу лойиҳани амалга оширилиши натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Бу лойиҳа, шубҳасиз, Олмалиқ кон-металлургия комбинатини жаҳондаги энг йирик мис эритиш корхоналаридан бирига айлантиради.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made