Олимпиадада Ўзбекистон байроқдори ким бўлиши айтилди

Спорт

image

Бугун, 6 февраль куни Милан-Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог делегация байроқдори вазифасини бажаради. Бу ҳақда Миллий Олимпияда қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида қишки Олимпиада баҳсларида иштирок этади.

Шунингдек, саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирёв ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик йўналишида Олимпиадага йўлланма қўлга киритган эди. Бироқ турнирга тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирёв жароҳат олиб, мусобақагача тиклана олмади. Шу боис мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларидагина иштирок этади.

Милан-Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинлари бугун, 6 февраль куни бошланиб жорий йилнинг 22 февраль кунига қадар давом этади.

Маълумот учун, маросим Тошкент вақти билан 7 февралга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия Милан-Кортина-2026 Медет Назаров Даниил Ейбог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг