Олимпиаданинг тўртинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингги қандай?
Спорт
−
14:47 1014 2 дақиқа
Кеча, 10 февраль куни Италиянинг Милан ва Кортина шаҳарларида ўтаётган қишки Олимпиада ўйинларининг 4-кунги мусобақалари бўлиб ўтди. Ҳозирги вақтда медаллар жамғариш бўйича Норвегия делегацияси етакчилик қилмоқда – уларнинг ҳисобида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали бор.
Милан-Кортина қишки Олимпия ўйинларида мусобақаларнинг тўртинчи кунидан сўнг Германия делегацияси Норвегиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг ҳисобида ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаль мавжуд.
Швеция делегацияси эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан кучли учликка якун ясаб турибди.
Медаллар жамғариш бўйича ТОП-10 талик қуйидагича:
- Норвегия – 6 олтин, 2 кумуш, 4 бронза;
- Германия – 3 олтин, 2 кумуш, 1 бронза;
- Швеция – 3 олтин, 2 кумуш, 1 бронза;
- Швейцария – 3 олтин, 1 кумуш, 1 бронза;
- АҚШ – 2 олтин, 3 кумуш, 2 бронза;
- Австрия – 2 олтин, 3 кумуш;
- Италия – 2 олтин, 2 кумуш, 7 бронза;
- Япония – 2 олтин, 2 кумуш, 4 бронза;
- Франция – 1 олтин, 2 кумуш;
- Чехия – 1 олтин, 2 кумуш.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси таркибида икки нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда. Жумладан, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом йўналишларида, Даниил Ейбог эса шорт-трекнинг 500 метр масофаси бўйича қишки Олимпиада баҳсларида иштирок этмоқда. Жорий йилнинг 14 февраль куни Ейбог 500 метр масофага кечадиган пойга саралашида стартга чиқади.
Live
Барчаси