Ош марказидаги портлаш қурбонларининг яқинларига 2 млн тенгедан берилади

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида кафе портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида берилганди. Бурабай тумани ҳокими Арай Содиқов марҳумларнинг оилаларига бир марталик 2 млн тенге, жароҳатланганларга эса 1 млн тенгедан берилиши ваъда берди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, дафн маросимини ташкил этиш учун ҳокимлик масъулиятни ўз зиммасига олган. Дафн маросимида қатнашаётган қариндошлар учун тураржой ва ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти ўт ўчирувчилари ёнаётган кафедан 5 та 50 литрли газ баллони ва иккита кислород баллонини олиб чиққан ва шу билан бино ичида кейинги портлашларнинг олди олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда Жиноят кодексининг 292-моддаси 3-қисми, яъни “икки ёки ундан ортиқ шахснинг бепарволик туфайли ўлимига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш” бўйича судгача бўлган тергов ҳаракатлари бошланган. Қонунга кўра, ушбу жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

Маълумот учун, портлашда 26 киши жароҳат олган, улардан 7 нафари вафот этган. Қурбонлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор. 13 киши Бурабай туман шифохонасига ётқизилган. 6 киши амбулатория кузатувига қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон портлаш Ош маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг