Осиё “евро”сини яратиш таклиф қилинди

Олам

image

Осиё давлатлари импорт ва экспорт амалиётларида фойдаланиш учун ягона валюта жорий қилиши керак. Малайзия Бош вазири Махатхир Муҳаммад Токиодаги Осиё тараққиётига бағишланган иқтисодий форумдаги чиқиши вақтида шундай фикр билдирди.

“Агар Осиё мамлакатлари бирлашишни истаса, улар олтин стандарти асосида ягона савдо валютаси устида иш бошлаши керак. Уни ички ҳисоб-китобларга эмас, давлатлар ўртасидаги савдоларда фойдаланилади”, деган Махатхир Муҳаммад.

Шунингдек, Бош вазир дунёда шаклланган амалдаги валюта айирбошлаш тизимида маҳаллий тўлов воситалари ташқи омилларга боғланиб қолиши ва манипуляция объектига айланишини таъкидлади.

Аввалроқ, АҚШ Молия вазирлиги Малайзияни валюта манипуляциясида гумонланувчи давлатлар рўйхатига киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Малайзия валюта

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг