Ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди (видео)

Олам

image

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-Ота туманида 28 ёшли эркак уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди. Бу ҳақда "24kg" нашри хабар берди.  

Қайд этилишича, Иссиқ-Ота туман шифохонасига Красная Речка қишлоғида яшовчи, бадани моматалоқ бўлиб кетган, уч яшар қизалоқ олиб келинган. Шифокорлар дарҳол туман ИИБга хабар беришган. 

“Полиция қизнинг ўгай отаси 1996 йилда туғилган эркакни қўлга олди. Тергов натижасида у болага мунтазам равишда тан жароҳати етказгани аниқланди”, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, шифохонага оғир аҳволда олиб келинишидан аввал ҳам ўгай ота қизни ёмғир остида ити билан бирга тунашга мажбурлаган.

Полициянинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ваҳший отага нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (Қийноқлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Боланинг ўгай отаси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Қийноқлар уч яшар қизалоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made