Озодбек Назарбеков очиқ мулоқот ўтказади
Жамият
−
20 Апрель 7415 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан, маданият ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича соҳа вакиллари, фаол ижодкорлар, тадбиркорлар ва изланувчан ёшлар билан Президент Администрацияси вакиллари, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида алоҳида тасдиқланган жадвал асосида 2026 йилнинг 20-25 апрель кунлари очиқ мулоқот ўтказилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мулоқотлар кино ва анимация, академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада ва рақс, адабий ижод, композиторлар ва бастакорлар, театр ва цирк, халқ ижодиёти ва номоддий маданий мерос, аския, қизиқчилик ва стендап, блогер, инфлюенсер, вайнерлар, моддий маданий мерос, археология ва музейлар, тасвирий ва амалий санъат ҳамда ҳунармандчилик, маданият ва санъат таълими, болалар контенти каби асосий йўналишлар бўйича ўтказилади.
Очиқ мулоқотлар давомида соҳадаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилиниши, амалий таклиф ва ташаббуслар қабул қилиниши, маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган янги ғоялар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Энг долзарб ва амалий аҳамиятга эга таклифлар муаллифлари Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказиладиган йиғилишга таклиф этилади.
“Барча фуқароларни, ижодкорлар, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ҳамда ташаббускор ёшларни мазкур очиқ мулоқотларда фаол иштирок этишга, ўз таклиф ва ғоялари билан қатнашишга чорлаймиз!” дейилади хабарда.
Жойлар чегараланганлиги сабабли, олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур бўлади. Қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: @mvochiqmuloqotbot
Бот орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар учун қуйидаги жадвал асосида учрашувлар амалга оширилиши режлаштирилган.
Қўшимча қилинишича, бот орқали рўйхатдан ўтмаган фуқаролар учрашувга киритилмайди.
Live
Барчаси