Паралимпия ўйинларида ноодатий ҳолат: кёрлинг тошлари ўғирлаб кетилди
Спорт
−
05 Март 1070 1 дақиқа
Кеча, 4 февраль куни Италияда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинлари норасмий равишда старт олди. Дастлабки кун доирасидаги кёрлинг мусобақасида ишлатиладиган иккита тош ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Маълум қилинишича, мусобақанинг биринчи кунида Олимпия стадионидан оғирлиги тахминан 20 килограмм бўлган гранит тошлар йўқолган. Ҳозирда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.
Жаҳон кёрлинг федерацияси баёнотига кўра, захира тошлар ишга туширилган ва улар қолган инвентарь билан бир хил ҳолатга келтирилган. Шу сабабли мусобақа жараёнига жиддий таъсир кўрсатмаган.
Маълумот учун, 2026 йилги қишки Паралимпия ўйинлари Милан ва Кортина д’Ампеццо шаҳарларида 6-15 март кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу мусобақаларда пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Паралимпия ўйинларида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.