Паркент ҳокими энди Бўкани бошқаради

Жамият

image

Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳокими лавозимига Сардор Исоқулов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бўка туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Бегматов лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Сардор Дадажонович Исоқулов номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари туман кенгаши уни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

Маълумот учун, Сардор Исоқулов 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2006 йилда Марказий магистраль электр тармоқлари электроэнергиясининг узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган. У 2024 йилнинг апрель ойида Паркент ҳокими бўлгунига қадар қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамолиддин Хожиманов Гулистон шаҳри ҳокими лавозимидан бўшатилди ва унинг ўрнига Фаррух Ўктамжонов тайинланганди. Шунингдек, Ғиждувон тумани раҳбари ҳам ўзгарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти тайинлов Паркент Бахтиёр Бегматов Сардор Исоқулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг