Покистон Бош вазири Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Кеча, 8 май куни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Унга кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди. Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш борасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида сўз борди. 

Шундан сўнг делегация Покистон Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дар, Покистон савдо вазири Жам Камол Хон, хусусийлаштириш вазири Абдул Алим Хон, Миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқот вазири Рана Танвир Ҳусайн ҳамда Покистон темирйўллари раиси Сайид Мазҳар Али Шоҳ билан учрашди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Покистон Бош вазир делегация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made