Президент Мирзиёев яна бир халқаро мукофотга лойиқ кўрилди
Жамият 14 Март 10:33 8852
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича стратегик марказининг нуфузли мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда жорий йилнинг 28 февраль куни Буюк Британия Парламентида бўлиб ўтган Strategic Westenting’нинг 2019 йилги ҳисоботи тақдимотида эълон қилинган. Тадбирда депутатлар,  таҳлилий жамоатчилик ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Президент Мирзиёев иқтисодиётни либераллаштириш,  сармоявий муҳитни яхшилаш,  қонун устуворлиги ва Ўзбекистонда хусусий мулкни ҳимоя қилиш тамойилларига риоя қилиш учун “StrategEast Westernization Award – 2018” мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.  Бундан ташқари, президент Мирзиёевнинг чегара зиддиятлари ва қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси таъкидланди. 

“StrategEast Westernization Award” мукофоти ҳар йили собиқ Иттифоқ давлатларини модернизация қилишда, шунингдек, минтақа мамлакатлари иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3.1