Президент сайловида қарийб 400 минг киши овоз бериб бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда 9 июлга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловида 400 мингга яқин фуқаро муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати хабар қилди. 

“2023 йил 1 июль ҳолатига кўра,376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, республикада 275 592 нафар, хорижда 101 031 нафар фуқаро овоз берган. 

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти сайловида 19,66 миллион сайловчи рўйхатга олингани, муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошлангани ва 5 июлда якунланиши ҳақида хабар берилган эди. Сайлов кодексига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имконияти бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин. Бунинг учун у участка сайлов комиссиясига сайлов куни келмаганлиги сабаби, бу таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ёки бошқа узрли сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши керак. 

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга рухсат берувчи қонунни имзолаган, кейин эса ўз фармони билан уларни 9 июлга тайинлаган эди. Илгари Сайлов кодекси амалдаги президент уч ой давомида ўз вазифасини бажара олмаган тақдирдагина муддатидан олдин сайлов ўтказишга рухсат берган. Бу даврда давлат раҳбарининг ваколатлари Сенат раисига ўтган. Ўзбекистонда сўнгги муддатидан аввал президент сайлови Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Ислом Каримов вафотидан сўнг, 2016 йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг