Президентнинг дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Музаффар Комилов Муродович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Комилов янги ишга ўтиши муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилган. 

Маълумот учун, Музаффар Комилов 2018 йил 18 апрелдан 2022 йилга қадар Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2022 йил февралдан жорий йил декабргача Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Кейинчалик, Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланган. 

У муқаддам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси Музаффар Комилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг