Путин Украина билан сулҳ эълон қилди (видео)

Олам

image

Бугун, 19 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Пасха байрами муносабати билан сулҳ эълон қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Кремль саройида ўтказилган учрашувда Олий Бош қўмондон Россия Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг фронт чизиғидаги вазият ҳақидаги ҳисоботини тинглади ва Россия томони 19 апрель соат 18:00 дан 21 апрель соат 00:00 гача барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини билдирди”, дейилади баёнотда.

Россия барча жанговар ҳаракатларни тўхтатади ва “Украина томони ҳам бу ташаббусга амал қилади”. Путиннинг таъкидлашича, Россия армияси Украина Қуролли кучлари томонидан мумкин бўлган сулҳ бузилишларига ва бошқа “тажовузкор ҳаракатларга” қарши жавоб беришга тайёр бўлади.

“Пасха сулҳига оид қароримиз Киев режимининг музокараларга тайёрлиги ва битимларга риоя қилишга бўлган ниятини, ҳақиқатда бундай лаёқати бор-йўқлигини кўрсатади”, деди Путин.

Давлат раҳбари, шунингдек, байрам арафасида насроний ҳарбийларни Пасха билан табриклаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украина Пасха сулҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг