Путиннинг рейтинги пасаймоқда
Олам
−
23 Май 3904 2 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путиннинг рейтинги пасайишда давом этмоқда. Россияликлар май ойининг ўрталарида у сўнгги бир йил ичида энг ёмон ишлаган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда кеча, 22 май куни Россия Жамоатчилик фикри фонди статистикасида келтирилган.
Россия фуқаролари Президент Владимир Путин май ойининг ўрталарида президент сифатида сўнгги бир йил ичидаги энг ёмон иш фаолиятини кўрсатган, деб ҳисобламоқда.
15–17 май кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўровда қатнашган россияликларнинг 71 фоизи Владимир Путиннинг Президент сифатидаги ишини “кўпроқ яхши” деб баҳолаган. Бу сўнгги бир йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Яна 14 фоиз респондентлар Путиннинг ишини “кўпроқ ёмон” деб баҳолаган – бу эса сўнгги бир йил ичидаги энг юқори салбий кўрсаткичдир.
Жамоатчилик фикри фонди маълумотига кўра, Путинга бўлган ишонч даражаси ҳам иккинчи марта йил давомида энг паст даражага тушган – респондентларнинг фақат 71 фоизи президентга “кўпроқ ишонаман” деб жавоб берган. Аввал бу кўрсаткич март охирида ҳам шу даражага тушган эди, ундан олдин эса 76 фоиздан юқори бўлган.
Янги сўровда 17 фоиз респондентлар Путинга “кўпроқ ишонмайман” деб жавоб берган – бу март ойининг охиридан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Бошқа ташкилот ҳам шу билан бир вақтда бошқа маълумотларни эълон қилган. Уларнинг 11–17 май оралиғида ўтказган сўровига кўра, Владимир Путиннинг фаолиятини маъқуллаш даражаси 69,4 фоизни ташкил этган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,6 фоиз пунктга юқоридир.
Ташкилот маълумотига кўра, Путин рейтинги кетма-кет иккинчи ҳафта ўсмоқда. Бу ўсиш социологлар нафақат телефон орқали, балки респондентлар уйларига бориб сўров ўтказа бошлаганидан кейин кузатилган.
Ўз навбатида, Владимир Путин рейтинглар пасайиши фонида депутатлар ва сенаторларни фақат тақиқловчи қонунларга “ёпишиб олмасликка” чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Путин Хитойга кеча, 19 май куни етиб келган эди. Бугун, 20 май куни Пекинда Путин ва Си Цзиньпин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув икки босқичда – аввал тор доирада, кейин эса кенгайтирилган таркибда ташкил этилди.
Live
Барчаси