Рамазон ойи 18 февралдан бошланадими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони Олий судининг Ой кўриш қўмитаси Рамазон ҳилоли кўрингани муносабати билан эртага, 18 феврални Рамазон ойининг биринчи куни деб эълон қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар ортидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси қўшимча маълумот берди. 

Қайд этилишича, кеча, 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлаган. Шу боис, жорий йил 18 февраль кунини ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинган.

Қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 февраль куни деб эълон қилган:

  • Миср Араб Республикаси
  • Иордания
  • Сурия
  • Ироқ
  • Эрон
  • Туркия
  • Қозоғистон
  • Қирғизистон
  • Тожикистон
  • Туркманистон 
  • Озарбайжон
  • Индонезия
  • Бруней
  • Уммон
  • Сингапур
  • Австралия
  • Япония
  • Покистон
  • Ҳиндистон
  • Малайзия
  • Жанубий Корея.

Шунингдек, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши томонидан жорий йил 19 февраль куни Рамазон ойининг биринчи куни деб эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эртага, 18 февраль куни хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон ойи Рамазон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг