Рамазонда қандай овқатланиш керак?

Интервью

Рамазон – сабр, шукр ва маънавий покланиш ойи. Бу даврда инсон нафақат руҳан, балки жисмонан ҳам ўзини синовдан ўтказади. Кун давомида овқат ва сувдан тийилиш организм фаолиятига муайян таъсир кўрсатади. Шу боис рўзани тўғри ташкил этиш масаласи долзарб аҳамият касб этади. QALAMPIR.UZ мухбири мавзу юзасидан 40 йиллик тажрибага эга шифокор Шавкат Ибрагимов билан суҳбатлашди. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, Рамазон ойи шунчаки оч юриш даври эмас. У аниқ режа, меъёр ва интизомни талаб қилади. Саҳарлик ва ифторни тўғри ташкил этиш, етарли миқдорда сув истеъмол қилиш, уйқу режимига риоя этиш соғлом рўзанинг асосий омилларидир.

Шунингдек, Рамазонни вазн камайтириш воситаси сифатида қабул қилиш ҳам ҳар доим ҳам тўғри эмас. Нотўғри овқатланиш ва меъёрга амал қилмаслик оқибатида аксинча, вазн ортиши кузатилиши мумкин. Бу жараёнда мувозанат ва тўғри ёндашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ушбу интервьюда қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

  1. Ифтордан кейин оч қоринга чекиш организмга қай даражада таъсир кўрсатади?
  2. Нега айримлар рўза давомида озиш ўрнига семириб кетади ёки умуман вазн ташлай олмайди?
  3. Саҳарликни ўтказиб юбориш қанчалик хавфли?
  4. Кун давомидаги ҳолсизликни камайтириш учун қандай тавсиялар бор?
  5. Қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар учун қандай маслаҳатлар берилади?
  6. Болалар ва ўсмирлар рўза тутаётганда нималарга алоҳида эътибор қаратиш керак?
  7. Саҳарликда қайси маҳсулотлар узоқ вақт тўқлик ҳиссини таъминлайди? Кофе ёки қора чой истеъмоли тавсия этиладими?
  8. Газли ичимликлар ва ширин таомлар ифтордан кейин организмга қандай таъсир қилади?
  9. Рамазон ойида бош оғриғи, қон босимининг тушиши ёки кўтарилиши нималар билан боғлиқ?
  10. Қабзият муаммосининг олдини қандай олиш мумкин?

Ушбу интервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон Саҳарлик ифтор одатлар сабр шукр маънавий покланиш Шавкат Ибрагимов соғлом рўза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг