Рамос “Севилья”ни сотиб олиши мумкин

Спорт

image

Афсонавий испаниялик футболчи Серхио Рамос Five Eleven Capital компанияси билан ҳамкорликда “Севилья” футбол клуби эгасига айланиш ниятида. Бу ҳақда  Cadena SER нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андалусия клубини тахминан 450 миллион евро эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда. Айни пайтда Рамос ва унинг адвокатлари клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда. Ушбу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Қайд этилишича, сўнгги йиллардаги омадсиз натижалар клуб акциядорларини “Севилья”ни сотиш ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Серхио Рамос эса мазкур жамоада 2003-2005 йилларда, шунингдек, 2023-2024 йилги мавсумда футболчи сифатида тўп сурган.

Маълумот учун, 39 ёшли Рамоснинг сўнгги жамоаси Мексиканинг “Монтеррей” клуби бўлиб, у жорий йил декабрь ойи бошида жамоани тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос “Реал Мадрид” “Севилья”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг