Расман! Кукурелья “Реал” футболчисига айланди

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси “Челси” ҳимоячиси Марк Кукурельяни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Клуб хабарига кўра, томонлар 2032 йилгача мўлжалланган олти йиллик шартнома имзолаган.

Аввалроқ, Романо “Реал Мадрид” Кукурелья учун 55 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, “Челси” футболчининг “Реал Мадрид”даги муваффақиятлари учун яна 5 миллион евро бонус олиши мумкин.

Ўтган мавсумда Кукурелья барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар давом этади. “Transfermarkt” маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Кукурелья “Реал Мадрид”нинг азалий рақобатчиси “Барселона” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида “Барселона”, “Эспаньол”, “Эйбар”, “Хетафе”, “Брайтон” ва “Челси” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” “Реал Мадрид” Марк Кукурелья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг