Роналду гол урган баҳсда “Ал Наср” “Ал Ҳилол”га имкониятни бой берди

Спорт

image

Кеча, 12 январь куни Саудия Про-лигасининг 15-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Ал Ҳилол” ва “Ал Наср” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида “Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди ва шу тариқа профессионал фаолиятидаги 959-голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Салем Аль-Давсари пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 81-дақиқада Муҳаммад Канно “Ал Ҳилол”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Рубен Невеш гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини расмийлаштирди.

Ушбу натижадан сўнг “Ал Ҳилол” турнир жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади. “Ал Наср” эса пешқадамдан 7 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Ал Ҳилол” “Ал Наср” Саудия Про-лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг